Ўзбекистон U-17 терма жамоаси халқаро турнирда 3-ўринни қўлга киритди!

Sherzod Nurmatov
21 feb 2025
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Минскдаги мусобақанинг бронза медаллари учун баҳс олиб борди.

Ислом Исмоилов бошқарувидаги ўсмирлар терма жамоасининг рақиби Озарбайжон U-17 терма жамоаси бўлди. Учрашув 2:1 ҳисобида юртдошларимиз фойдасига ҳал бўлди.

U-17 Ривожланиш Кубоги

3-ўрин учун баҳс

Ўзбекистон – Озарбайжон 2:1 

21 февраль. "Манеж АБФФ" стадиони. 14:30

Голлар: Сардорбек Файзуллаев 14', Садриддин Ҳасанов 69' – Аҳмед Валиев 44'

Ўзбекистон U-17: 21.Неъматуллоҳ Рустамжонов, 4.Мўминхон Баҳодирхонов, 6.Миразиз Абдукаримов, 13.Абдуллоҳ Фазлиддинов, 15.Муҳаммадали Мусаханов, 17.Жамшидбек Рустамов, 18.Абубакир Шукуруллаев, 19.Азизбек Эримбетов, 20.Асилбек Алиев, 22.Сардорбек Файзуллаев, 23.Дилёрбек Маҳмуджонов.

Захирадан тушганлар: Сайфиддин Содиқов, Садриддин Ҳасанов, Беҳруз Саидмуродов, Акбар Муҳаммадов, Амирхон Мурадов, Муҳаммад Ҳабибуллаев.

ЯНГИЛАШ


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: Championat.asia

Изоҳлар

Rahim Maksudov
21 feb
Yutqizib qoʻysa yomon trener yegʻloqi trener deyishadi
BXZ BXZ
21 feb
Нега ким чемпион бу́лганини ёзмагансизлар нега хар доим чала маълумот ёзасизлар админлар .
KVARTS DSS
21 feb
Olg'a
Абдугаффор . N
21 feb
Олга Узбекистон!
каримджан султанов
21 feb
Яшанглар йигитлар! Сир бўлмаса 3 чи ўринга қанча маблағ тегдейкин.