"Пахтакор" ва собиқ СССР афсоналари учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди

Aslanov Jasurbek
10 aug 2019
"Пахтакор" стадиони анжуманлар залида "Пахтакор" ва собиқ СССР афсоналари жамоалари ўйинидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида  "Пахтакор" ФК маркетинг хизмати раҳбари Аваз Муталов, меҳмонлардан Василис Хадзипанагис, Владимир Гуцаев, Отар Габелия ва Александр Чивадзе иштирок этишди.




Алексадр Чиквадзе: 60 йиллар ўрталарида Тошкентда "Пахтакор"га қарши учрашув бўлиб ўтган. Тошкент жамоаси собиқ СССРнинг энг кучлиларидан бири бўлган. Ўша пайтда пойтахтингизда кўп қола олмаганмиз. 79 йилдаги авиафалокат ҳақида гапириш қийин. Фожеанинг 35 йиллигида ҳам Тошентга келгандик, бугун яна Ўзбекистондамиз.


Василис Хадзипанагис: Бу ерга авиаҳалокатда оламдан ўтган футболчиларни хотирлаш учун келдик. "Пахтакор-79" футболчилари билан сўнгги марта 79 йилда кўришганман. Апрель ойидаги ўйинда.

- 79 йилда фожеа содир бўлди, кейин янги "Пахтакор" тузилди. 27 август куни "Пахтакор"ва "Динамо" Тбилиси ўртасида баҳс ўтказилди. Ўзингизни қандай ҳис қилгансиз?

Александр Чивадзе: Катта фожеадан сўнг Тошкентда ўйин ўтказдик. Ўйиндан олдин мозорга бордик, стадион мухлислар билан тўлиб тошган эди. Биз ишқибозларни ҳис қила олдик. Биринчи бўлимда ҳисобда олдинда эдик (1:0), учрашув 2:1 ҳисобида "Пахтакор"нинг ғалабаси билан якунланди. Бундай оғир дамда мухлисларни яна хафа қила олмас эдик.


Отар Габелия: "Бу нафақат Ўзбекистон балки бутун СССР учун катта фожеа эди. Йигитларни жуда яхши танир эдик. Улар майдонда спортчи, ҳаётда эса ҳақиқий инсон эдилар. Айни дамда бизнинг тарбияланувчилар "Пахтакор"ни бошқаришмоқда. Йигитлар чемпион бўлишига тилакдошмиз.

- Грузин футболи ҳақида нималар дея оласиз?

Владимир Гуцаев: Шота Арвеладзе ва Каха Каладзе собиқ иттифоқ пайтида футбол сирларини ўрганишган. Ўша вақтларда Тбилисининг "Динамо"си кучли жамоа бўлган, шу сабабли ўша пайтлар грузиялик кучли футболчи ва мураббийлар кўп эди. 

Ўша даврларда барча шароит бўлган. Йиғинлар, машғулотлар керакли даражада ўтказилган. Бугунги кунда эса ҳаммаси пулга бориб тақалади. Маблағ бўлса шароит ҳам шунга яраша бўлади.

79 йилдаги фожиадан сўнг янги "Пазтакор"ни Олег Базилевич бошқарди. Ўша мураббийнинг ишидан сўнг жамоа 1та дуранг ва 4та ғалабага эришди.

Отар Габелия: Базилевич ўша даврнинг энг кучли мураббийлардан бири эди. Бу мутахассис қисқа вақт ичида кучли жамоа тузди. Ёшлар билан яхши ишлади ва тезда муваффақиятга эришди.

- Грузия футболи ҳақида гапирсангиз? Мамлакатингизда футбол ўсяптими?

Владимир Гуцаев: Грузия ҳам Ўзбекистонга ўхшаган ёш мамлакат. Бизда ҳозирча катта маблағ йўқ. Тез орада иқтидорли футболчилар ўзини кўрсатишни бошлашади. Грузия футболи аввалги даражасига қайтади деб умид қиламан.


Пачкория Тенгиз Бочиевич (грузияик журналист): "Сизга Грузиядан саломлар. Ҳозир 60 йиллар ҳақида гапирилди. Ўшанда минглаб грузияликлар "Динамо"га мухлислик қилиш учун машина, мотоцикл ва самолётларда Тошкентга келишган. Стадион мухлислар билан тўларди.

5 йид олдин ҳам Тошкентга келиб "Пахтакор-79" хотирасини ёдга олганмиз. Бугун ҳам Грузия номидан барчага ҳамдардлик билдирамиз".


Aslanov JasurbekМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Oltin Olma-liq
10 aug 2019
1982 йилдан Динамо Тбилиси кубок эгалари кубогини олган.Европа микесида барча СССР командаларига , Пахтакорга мухлислик килган дек мухлислик килардик. Дараселия финалда гол урган.Куп утмай автокатастрофа да 26 ешида халок булган.
"Чегарачи"
10 aug 2019
Отар Габелия менга "Биринчи калдиргоч" даги дарвозобонни эслатарди, узиям мушукдай сакрарди.
Mirzahmedov Fahritdin
10 aug 2019
Матнни ўқиб, ўша пайтларни эслаб, одам бир хафа бўлса, имло хатоларнинг ҳаддан ошиқ кўплигини кўриб, икки баравар хафа бўлиб кетади!!!! Наҳотки, оммага тақдим қилишдан олдин, текшириб чиқадиган саводли мутахассис йўқ???????
Равшанбек-ота
10 aug 2019
Ассалому алайкум , азиз биродарлар ! Биз ахли Узбекистон куз унгида футболсевар футбол мухлисларига узларининг канчадан - канча унутиб булмас энг чиройли уйинларини намойиш этиб берган , ва яшил футбол майдонлари узра узларини хеч нарсадан аямасдан мухлисларимиз учун деб жонбозлик курсатган , миллионлар уйини деб тан олинган футболда узларига шон - шухрат ва халк орасида обру эътибор орттирган , ва шунингдек сон - саноксиз футбол ихлосмандларига чексиз илхом багишлаган мархум " ПАХТАКОР - 79 " футболчиларининг хотираси , биз кекса отахонлар калбларидан абадий жой олган булиб , уларнинг хотиралари хеч качон унутилмас абадул - абад калбларимизда сакланиб колади ! Купчилик футбол мухлисларининг диккат эътиборини узига жалб этиб келаетган , ва жорий йилнинг 11 август куни Марказий " Пахтакор " уйингохида " Пахтакор - 79 " хотирасининг 40 йиллигига багишланиб утказиладиган хайрли тадбир кечаси , шунингдек " Пахтакор " футбол клубининг фахрийлар юлдузлари ва собик СССР терма жамоасининг футбол афсоналари билан булиб утадиган уртоклик футбол учрашувига биз кекса отахонлар хам ахли махалламиз ешу - катта жамоат жам булиб , Аллох таоло яратган Арши аълонинг самоси узра сочилиб кетган узбек футболининг юлдузлари , ва минглаб футбол мухлисларининг калбларидан жой олиб футбол тарихида унутилмас асорат колдирган мархум углонларимизнинг мангу хотираларини эъзозлаган холда , ва уларнинг рухи покларига сидкидилдан хурмат бажо келтириш ниятида , мархумларнинг такдир кисматлари такозосига кура режалаштирилган хайрли тадбир кечанинг утказилиши Курбон хайитининг биринчи кунларига тугри келиб колган экан , иншооллох бизлар хам эл катори ушбу булиб утадиган хайрли тадбир кечасига албатта ташриф буюрамиз деган ниятдамиз ! ИЛОХО ОХИРАТИНГ ОБОД БУЛСИН , " ПАХТАКОР - 79 " !
FC PARVOZ JEYNOV!
10 aug 2019
Chivadzening gaplari odamni yig'latadi. Mardlikning eng buyuk namunasi.