Манбага кўра, "қироллик клуби" футболчилари ўтган йилги Чемпионлар лигаси финалида ғалаба қозонгани учун 900 минг евродан олишган. Ўша ўйинда "Реал" Дортмунднинг "Боруссия"сини 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.
"Реал" раҳбарияти жорий мавсумда мусобақаларда муваффақият қозонган тақдирда футболчиларга катта миқдорда мукофот пуллари тўлашни режалаштирмоқда. "Қаймоқранглилар" футболчилари ёзда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш ортидан 650 минг евродан олишлари мумкин.
Изоҳлар