Про лига. Бугун 20-турга старт берилади

Khoja
18 sep 2024
Бугун Про лиганинг 20-туридан ўрин олган иккита учрашув бўлиб ўтади.

Нукусда "Арал" ва "Бухоро" ўзаро баҳс олиб боради. Бугунги учрашув Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:30 да старт олади.

Куннинг иккинчи учрашуви эса Муборакда бўлиб ўтади. Унда "Машъал" ва "Хоразм" ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 18:00 да старт олади.


KhojaМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

tima86
18 sep 2024
Арал ва Хоразм жамоаларга омад!! (Нукуслик мухлиси)