"Қўқон-1912" навбатдаги йиғин учун Тожикистонга етиб борди

Omonjon To`xtamirzayev
20 jan 2025
Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида "Қўқон-1912" жамоаси Тожикистонда навбатдаги йиғини ўтказиш учун етиб борди.

Мазкур йиғин 1 февралга қадар давом этиши режа қилинган. Ушбу вақт оралиғида қўқонликлар бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушади.

Тожикистон сафарига "Қўқон-1912" қуйидаги таркибда йўл олди:
Бош мураббий: Баҳром Ҳайдаров
Ёрдамчи мураббий: Рустам Арипов
Мураббий: Раҳматжон Иноғомов
Дарвозабонлар мураббийи: Хуршид Хўжаев
Иш юрутувчи: Маъруф Мўминов
Маъмур: Маъмур Мансуров
Шифокор: Бобур Абдазов
Физиотерапевт: Баҳодир Ҳайдаров
Массажчи: Муҳаммадали Ваҳобжонов
Матбуот котиби: Ниғмонхўжа Нозимов

Футболчилар: Рустам Нортожиев, Иқболжон Маликжонов, Азизхон Исаков, Хамза Хўжаев, Иброҳим Мухторов, Аслиддин Тоштемиров, Шаҳзод Бешимов, Жавоҳир Хусанов, Баҳром Абдурахимов, Ҳусниддин Ғофуров, Андро Гиоргадзе, Шота Гвазава, Егор Кондратиук, Алишер Салимов, Жасур Холтўраев, Бекжон Жўрабоев, Алишер Хайруллаев, Жасур Ёқубов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Шаҳзод Акрамов, Зафар Ҳакимов, кўрикдаги футболчи.


Omonjon To`xtamirzayevМақола муаллифи
Муқова: "Қўқон-1912" ФК матбуот хизмати

Изоҳлар

ARus
20 jan
Chempionat Asia Тожикистонни Хуҷанд шаҳрида канақа футбол базаси бор?. Бу базада нафақат Узбекистон жамоалари балки Россия жамоалари мавсум олди йигинларни утказаяптилар Шу база ҳақида маълумотберсангиз .
Soccerland777
20 jan
Orqaga tisarilib bir sakrasa, Xo'jandga borib tushadi.