"Қўқон-1912" Тожикистон йиғинидаги сўнгги ўртоқлик ўйинида минимал ғалабага эришди

Sherzod Nurmatov
12 feb 2024
"Қўқон-1912" жамоаси Тожикистондаги ўқув-йиғин давомидаги сўнгги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Жамоа бугун "Истаравшан" жамоасига қарши баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни Аслиддин Тоштемиров урди. Шу тариқа, жамоанинг Тожикистондаги икки ҳафталик халқаро йиғини якунланди. 

"Қўқон-1912" – "Истаравшан" 1:0

Гол: Аслиддин Тоштемиров

"Қўқон-1912": Исаков, Акрамов, Мирахмадов, Рўзиев, Тоштемиров, Маликжонов, Абдураҳимов, Нўъмонов, Бешимов, Петров, Ҳусанов.

Захира: Абдуллаев, Исмаилов, Комилов, Турдалиев.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Муқова: "Қўқон-1912" матбуот хизмати

Изоҳлар