Қозоғистон чемпионати 1 июлдан олдин бошланмаслиги ҳам мумкин

Alisher
22 may 2020
Қозоғистон Премьер-лигаси 1 июлдан олдин бошланмаслиги мумкин.

Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар бермоқда.

Бундай қарорни мамлакат бош санитар врачи Айжан Есмагамбетова қабул қилди.

Қозоғистон профессионал футбол лигаси мавсумни июнь ойида давом эттирмоқчи эди, аммо тегишли идоралар бунга рухсат бермади.

Кеча клублар директорлари ўртасидаги видеоконференция ташкил этилди ва унда 2019/20 йилги мавсум муҳокама қилинди. Қайд этиш керакки, Премьер-лиганинг барча клублари машғулотларни бошлаб юборишган, аммо коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида назорат ўйинларини ташкил эта олишмаяпти.

Қозоғистон чемпионатининг қачон давом эттирилиши маълум бўлди 


Манба: metaratings.ru


AlisherМақола муаллифи
Муқова:

Изоҳлар

Akrom
22 may 2020
Козогистонга футбол нимага керак узи, хеч кайси жамоа хеч каерда катнашмаса, терма жамоа максадсиз. Кейинги йил бошлайверинглар, бекорга пул кетказасизлар ))) (хазил)