Расман: Григорий Колосовский - "Локомотив" бош мураббийи

Mirjalol Normatov
6 nov 2024
Яқиндагина "Металлург"дан истеъфога чиқарилган Григорий Колосовский "Локомотив" бош мураббийи этиб тайинланди.

"Локо" бугун Григорий Анатольевични бош мураббий сифатида ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказди. Мураббийлар штабида Денис Тойменсов ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб боради.

Мавсумнинг қолган учта ўйинида Григорий Колосовский жамоани бошқаради. Маълумот учун, ушбу мутахассис 2019 йилнинг иккинчи ярмида ҳам "Локомотив"да фаолият юритган.

Григорий Колосовский "темирйўлчилар" билан 2024 йил охиригача шартнома имзолади.


Mirjalol NormatovМақола муаллифи
Қопқоқ: "Локомотив" матбуот хизмати

Изоҳлар

bekaka
6 nov 2024
1чи Колосовский кейин устозига утади
Xan
7 nov 2024
Қани бу ерда мантиқ? Битта аутсаедрни одам қилолмаган мурабий иккинчисига тайинланибди, футболи устидан кулишми бу, осилсанг баланд дорга осил деган гап бор, раз мурабий алмаштиркансан иш курсатган мурабийни олиб кел, буни бошинга урасмнми? қордан қочиб ёмғирга тутилишку бу, эси борми локо рахбарларни
Gayratjon Baratov
7 nov 2024
Демак бу йил Локо Олий лигада колади...
Soccerland777
6 nov 2024
Шунақа каламушлар бор экан, Ўзбекистон футболи кўкармайди. Пахтакор Насаф ва бошқалар ҳам латта ўйин кўрсатяпти
Санжар Рашидов
6 nov 2024
Жинни булганми булар? Тавба, нима булган бу долбанларга? Навбахорда нима килди? Металлургни нима килди? энди локомативда нима хам кила оларди? Йуук, бу майнавозчиликлар шунчаки давлатни пулини ювиб узлаштириш учун. Хаа, бу Хоромилар халкни пулини хохлаганидек килиб умаряпти Ифлослар.