Расман: "Қизилқум" черногориялик футболчини ўз сафига қўшиб олди

Tolibjon Qosimov
22 jan 2025
Суперлига клублари янги мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттиришмоқда.

19 январь куни сайтимизда "Қизилқум"га яна бир легионер келаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да! "Турон"да ўйнаган легионер футболчи Суперлигага қайтяпти

Бироз аввал Навоий клуби матбуот хизмати бу ҳақда расман маълум қилди.

Черногориялик марказий ҳимоячи Никола Кумбурович эндиликда "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилади. Раҳбарият ва Никола Кумбурович ўртасида бир йиллик шартнома имзоланди.

Никола Кумбурович ҳақида:

Туғилган санаси: 13.11.1999

Туғилган жойи: Черногория

Амплуаси: Ҳимоя

Тўп тепган жамоалари: "Черноморец" (Россия), "Турон" (Ўзбекистон), "Искра" (Черногория).


Tolibjon QosimovМақола муаллифи
Қопқоқ: "Қизилқум" матбуот хизмати

Изоҳлар

JAFAR FC QIZILQUM
22 jan
Bo'larkanu malades omad Qizilqum