"Реал Мадрид" футболчиси жароҳат сабаб бир неча ҳафта майдонга туша олмайди

I.J.I
23 feb 2024
"Қироллик клуби"да йўқотиш.

"Реал Мадрид" клуби ҳужумчиси Хоселу жароҳат олди. El Chiringuito нашри берган хабарга кўра Хоселу тўпиғидан жароҳат олган ва уч ҳафта майдонга туша олмайди. Форвард ЕЧЛ доирасидаги "Лейцпиг"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бундан ташқари у Ла Лигадаги "Севилья" ва "Валенсия" қарши баҳсларда майдонга тушмайди.

Маълумот учун, ушбу мавсум Хоселу 35 та ўйинда 13 та гол ва тўртта ассист қайд этди.


I.J.IМақола муаллифи
Муқова: El Chiringuito

Изоҳлар

Real Madrid N1 best
24 feb 2024
So'tak uynamayam jaroxat ovolorsa qanaqa bola bu
Ахмаджон Абдувалиев
23 feb 2024
Охир окибат Анчелотти ва угли Узлари тушиб уйнайди шеклли