"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва ёноқ суягида синиш аниқланди

Sherzod Nurmatov
16 mar 2025
Бугун "Ризеспор" Туркия Суперлигаси 28-турида "Бодрумспор"га қарши баҳс юритиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашув "Ризеспор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси учун омадсиз якун топди. 22-дақиқада автогол қайд этган Алиқулов 44-дақиқада рақиб билан кураш чоғида жиддий жароҳат олди.

"Бодрумспор" билан баҳснинг 44-дақиқасида рақиб билан курашиб, жароҳат орттириб олган футболчимиз Ҳусниддин Алиқулов Ражаб Тойиб Эрдўған номидаги университет таълим ва тадқиқот шифохонасида дастлабки текширувдан ўтказилди. Натижада унинг бурни ва ёноқ суягида синиш аниқланди, даволаниш жараёни эса бошланди. 

Алиқуловга саломатлик тилаймиз ва тезроқ сафимизга қайтишига умид қиламиз", – дейилади Туркия клуби баёнотида.

Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: caykurrizespor.org.tr

Изоҳлар

Мирзохон
16 mar
Тезроқ соғайиб кетсин, Аллоҳ шифои комил берсин. Эрон билан ўйинда илоҳим соғ саломат бўлиб тушсин.
Xan
16 mar
олох шифосини берсин,тезро тузалиб сафга қайтсин,футболда учраб турадиган холат бу,футбол бу жангдек гап,травма олишдан қурқанлар футбол уйнамаслиги керак
Davronbek Abduvaliev
16 mar
Дархақиқат хозирги кунда МТЖ нинг асосий химоячилари Абдуқодир Хусанов ва Хусниддин Алиқулов, бошқа химоячиларга ишонч йўқ, ўртоқлар фикрига қўшиламан. МТЖ га ЖЧ йўлида Омад.