Родри ушбу мавсумда ўйнайдими? Гвардиола жавоб берди

Mirjalol Normatov
31 jan 2025
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола футболчи Родри борасидаги саволга жавоб берди.

Родри тиззасидан жуда жиддий жароҳат олиб, сафдан чиққан ва ҳали ҳамон тикланиш билан банд.

"Родри? У ҳозир позитив ҳолатда, бироқ нималар бўлишини билмайман. Бундан жиддий жароҳатлар пайтида мен доимо имкониятларни чеклаб туриш керак деб ҳисоблайман. Барчасининг ўз вақти келади.

Родри бу ерда, кийим алмаштириш хонасида бўлиб тургани ёқимли. У энди ўспирин бола эмас, тезроқ ўзига келиб олиши керак. Лекин уни эртароқ майдонга қайтариб, бир қадам ортга ташамоқчи эмасмиз. У ўзини яхши ҳис қилмоқда. Кўрамиз, нима бўларкин", - деди Гвардиола.

Олдинроқ "Манчестер Сити" Родрини ЕЧЛнинг плей-офф ўйинларига рўйхатдан ўтказиши борасида маълумотлар пайдо бўлганди.


Mirjalol NormatovМақола муаллифи
Қопқоқ: Goal

Изоҳлар

Фабрицио Романо
31 jan
Нахотки Родри тез кунларда кайтса? Мен Родрини мавсум охиригача кетди деб уйлаб юргандим.
Liverol Motor Oil
31 jan
Кетма кет шунча мавсум Пеп ва МС кубокларни тиндирмай олди. Олинмаган хеч қайси кубок қолмади. Битта мавсум энди дам олса нима қибти? Бошқаларга ухшаб чарчадим,дам оламан деб қочаётгани йуқ хар қалай. Кейинги мавсум яна узимиз урганган Пеп ва Ситини курсак хеч гап эмас.
Man City Championes
31 jan
Тезрок кайт Родри. Ситини юраги Де бруйне булса мияси Родри эканее товба. Хаммаси назорати остида эдида.