"Рома" ёзда Осиёнинг икки мамлакатига сафар уюштиради

Оқил Абдубарноев
5 may 2023
Римнинг “Рома” клуби мавсумолди ёзги режаларни эълон қилди: жамоа камида икки Осиё мамлакати — Жанубий Корея ва Сингапурда турне ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

26 июль куни "бўрилар" Сингапурда Жозе Моуриньюнинг собиқ жамоаси Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоаси билан учрашади. 29 июль ва 1 август кунлари эса жамоа Жанубий Кореяга йўл олади ва у ерда "Вульверхемптон" ва "Инчхон Юнайтед"га қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, римликлар жорий мавсум якунида муваффақиятсизликка эришиши мумкин, чунки кеча "Монца"га қарши дуранг натижа сабабли А Серия турнир жадвалида еттинчи ўринга тушиб кетди.

Шу билан бирга, “Рома” Европа Лигаси ярим финалида Хаби Алонсо мураббийлигидаги “Байер” билан тўқнаш келади.


Оқил АбдубарноевМақола муаллифи
Муқова: asroma.com

Изоҳлар