Рўзиқул Бердиев: "Кейинги мавсумда чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак бўлади"

Абдулвосит Бектемиров
11 dec 2024
Бугун "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида Суперлиганинг энг яхшилари тақдирланди.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эса Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. Тақдирлаш маросимидан сўнг "аждарлар" устози журналистлар саволларига жавоб берди.


"Тарихимиздаги дастлабки чемпионликни қўлга киритдик. Жорий мавсумдаги асосий мақсадимиз ҳам шу эди. Тўхтаб қолишимиз керак эмас. Кейинги мавсумда ҳам ўз олдимизга катта мақсадларни қўямиз" - дея фикр билдирди мутахассис.

- "Насаф" таркибини кучайтириш ва янги футболчиларни жамоага жалб этиш учун музокаралар олиб борилмоқдами?

- Албатта. Кейинги мавсумда биз чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак бўлади. Халқаро майдонда ҳам муҳим мусобақа бор. Жамоа ўз ўзагини сақлаб қолиш ва таркибни кучайтириш мақсадида иш олиб бормоқда.

- Ўтган мавсумда жамоангиз учун энг қийин учрашув қайси бўлди?

- Айнан бир баҳсни ажратиб ўтирмайман. Бир давр давомида биз асосий рақибларимизни мағлуб эта олдик. Шунингдек, Суперкубок финалини ҳам таъкидлаб ўтишим керак. Қийин баҳс ва пенальтилар сериясида аниқланган ғолиб. Олтин медаллар ва Суперкубокдаги ғалаба жорий мавсумнинг безаги бўлди.

- Акмал Мозговойнинг келажаги ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Акмал чемпионлик учун муносиб ҳисса қўшди ва бугунги  совринга муносиб эди.



ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлиганинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан суратлар


Абдулвосит БектемировМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

mirabzal
12 dec 2024
Кейинги йтл чемпионликни тушинда курасан рузи узи бу йил зурга илиндингку бу йил пахтакор фора берди кейинги йил кайтади
Rasul M
11 dec 2024
Ўзбекистон проффесионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев 2024 йил якунлари юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида Суперлигадаги шубҳали ўйинлар ва унинг иштирокчиларини аниқлаш ҳамда жазолаш ҳақида гапирди. «Келишилган ўйинлар борасида мени ҳам шубҳаларим бор. ЎФАнинг 14 декабрдаги тадбирини ўтишини кутиб турибмиз. Тўғриси, кимга шикоят киритишни ҳам билмай турибмиз. Лекин киритамиз. Ўшанда қайси ўйинлар ўрганиб чиқилишини эълон қиламиз. Олдинлари спорт ўйинларида ҳам бу каби ишларга қўл урганларга жиноий жавобгарлик йўқ эди. Ҳозир энди бор. Буни қила олдик. Бу хабар Gazeta.uz ва Kun.uz да ҳам чиқди. Мухлисни, сиз ва бизни алдаб, ноҳалол ишлаётганларнинг 1-2 нафари қўлга олиниб, қамалса роса хурсанд бўламан. Ундайлар қилмишига жавоб бериши керак. Уларни тафтиш қилиш ПФЛнинг вазифаси эмас. Биз уни оча олмаймиз. Мени ҳам сизга ўхшаб шубҳалантирган ўйинлар бор. Ҳозир билмайман — инспекцияга киритиш керакми? Иложи бўлса, бошқа ташкилотга киритишга ҳаракат қиламиз. Бу нарсаларга биргаликда қарши курашишимиз керак. Хурсанд бўлардим — баъзи жамоалар кейинги йилни минус очко билан бошласа, айримларини кўп нарсасини аниқласак ва тушириб юборсак. Футбол жамоалардаги эски мактаб вакиллари кимлар эканлигини яхши биласиз. Ҳаммасига саволим бор. Сизларнинг ҳам уларга саволингиз бор. Ўшалар ўзгармагунча, бу нарсалар ўнгланиши қийин. Легионер ҳам олиб келади, майдонни қилмоқчи бўлмайди. Ўша «қуртлар» борлигини тан оламан. Бундайлар бутун дунёда бор. Уни буткул тозалашнинг имкони йўқ. Вазифамиз — буни максимал даражада назорат қилиб, қисқартириб туриш. Ундай одамлар кетишини мен ҳам истайман. Кетибгина қолмай, яхшигина жазо олишини роса хоҳлардим. «Твиттер»да ҳам ёздим: Охирги 2 тур ғурури бор жамоаларни кўрсатиб берди. Кимнинг ғурури борлигини ўзингиз ҳал қилиб олинг. Менинг ҳам шубҳаларим бор. Бу иш шунчаки қолиб кетмайди», — дейди Диёр Имомхўжаев.
Mardon Eshmonov
12 dec 2024
Бердиевга ишонч колмади. Чемпион жамоани охирги 7та уйинда 7та маглубият шармандаликку. Канчалик жон куйдириб Насафга Мухлислик килиш учун шахарма шахар юрибмиз. НАСАФ охирги уйиндарида хатто Мухлислари хурмати учун хам уйин курсатмади. Чемпионлик тасодимикан деб уйлаб колдик... Эх Бердиев Минг афсус...
Abdusalom Mirzayev
12 dec 2024
Тахминимча Насаф кейинги йил совриндор бўлиши ҳам қийин масала, элит лигада ҳам Пахтакорга ўхшаб шарманда бўлиши мумкин
Шухрат Эргашев
12 dec 2024
Бу йил Насаф чемпионликни муносиб химоя килишини 2024 йил мавсум чемпионлиги бежиз кулга киритилмаганлигини исботлашини тилайман. ЭЛИТ лигада хам муносиб катнашишини тилайман. Кискаси мевали дарахтга тош отилади. Негативчилар сизларга сабр. Манимча Насафда келишилган уйинлар билан холат исботланмаса керак. Охирги турларда Насаф билан уйнаган Сугдиона, Нефтчи, хам совга жамоалар эмас. Металлургга эса очко сув ва хаводек зарур эди, халоллаб ютди деб уйлайман. Халкаро майдонлдаги натижа бошка масала. Насафга ухшаши йук. Бердиев колишини Насафнинг 90% мухлиси хохласа керак.