"Ливерпуль" вингери февраль ойида мухлислар ва экспертлар овозига кўра совринни ўзиники қилди. У Бету Бетункал ("Эвертон"), Жан-Филипп Матета ("Кристал Пелас"), Янкуба Минте ("Брайтон"), Жед Спенс ("Тоттенхэм") ва Доминик Собослаи ("Ливерпуль") кабиларни ортда қолдирди.
Мисрлик футболчи фаолиятида 7-марта Премьер-лигада ойнинг энг яхши футболчиси бўлди. У Ҳарри Кейн ва Серхио Агуэронинг рекордини такрорлади.
Салоҳ февралда 6 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар