Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"

Omonjon To`xtamirzayev
27 feb 2025
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ "қизиллар" мухлисларига миннатдорчилик билдирди.

Баъзилар футболчининг бу сўзларини клубдан кетиш олдидан хайрашув деб баҳолади. 

"Мен улар учун, бу шаҳар учун боримни бердим, мухлислар шуни доим ёдда тутишларини истардим. Мен ўйиндан завқланиб ҳаракат қилдим ва эринмасдан, астойдил меҳнат қилдим. Ўйлашимча, асосий маъно ҳам шунда — сен борингни берасан, мухлислар билан алоқа ўрнатасан, улар эса сенга меҳр-муҳаббат улашади.

Шунчаки истардимки, улар унутмасин: мен бу ерда саккиз йил тўп тепдим ва боримни бердим"


Omonjon To`xtamirzayevМақола муаллифи
Муқова: Thisisanfield.com

Изоҳлар

Sardorbek..
27 feb
Bu mavsum Liverpul Apl chlni yutishga judayam qattiq xarakat qisa kere chunki mavsum tugagach Trent Salax va Van deyk ketishi aniq bo'lib ulgurdi ularsiz keyingi yildan kattagina muammolarga duch kesa kere liverpul
Баходиржон 1912
27 feb
Хохлаган наминатцада Муҳаммад Салох шу мавсум ЭНГ зўри .
temurbek mahmudov
27 feb
Биз сендан миннатдормиз, уйинларингни куриб доим завкландик, агар ПСЖ га утиб кетсанг хам сендан асло хафа булмаймиз. Сен борингни бердинг, завк улашдинг, эмоциялар хам дахшат булди, Аллох хам сендан рози булсин, ибодатларингни ортиги билан мукаммал холда кабул килсин. Сен Зур футболчисан, рахмат сенга