Шомуродовга асосий даъвогар маълум

Khoja
31 dec 2025
«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишки трансфер ойнасида бошқа клубга ўтиши кутилмоқда.

Инсайдер Жанлука Ди Марционинг ёзишича, ўзбекистонлик ҳужумчини «Эмполи» клуби Рим жамоасидан ярим йилга ижарага олмоқчи. «Эмполи»нинг асосий ҳужумчиси Пьетро Пеллегри жиддий жароҳат олган ва унинг ўрнига мураббийлар Элдор Шомуродовни асосий даъвогар сифатида кўришмоқда.

Маълумот учун, «Эмполи» 19 очко билан турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.


KhojaМақола муаллифи
Муқова: championat.com

Изоҳлар

SHohjahonErgashev
31 dec 2025
Zo‘r variant. Empoli deyarli roma bilan bir xil ochkoga ega ekan.
Futbol Uchun
31 dec 2025
Кимга ўтса ҳам кўпроқ ўйнаса бўлди мухими шу.
Саид бурхон
31 dec 2025
Соккани бос Элдор укам. Уларни пулини ол. Коган нарсалар футболда 2 даража.
Elyor Haydarov
31 dec 2025
Эмпели бекорга ун иккинчи уринда ас хужимчига тупни яхши оширди худо омадини бериб ЭЛДОР узини курсатади ОМАД ЭЛДОР
Xojakbar Xaitov
31 dec 2025
Шунча махалдан бири хаммани алдаганийдим Узи мани йошлигимдан кизиккан каманданм Эмполи эди