"Сити" "Арсенал"ни енгиб, олдинга ўтиб олди — чоршанба оқшомида ЕЧЛ ўйинидан муҳимроқ бўлган баҳс

Omonjon To`xtamirzayev
16 feb 2023
Лондонликлар анчадан буён бир ўйинда бунчалик кўп хатога йўл қўймаганди.

"Манчестер Сити" етакчиларнинг қолдирилган чемпионлик баҳсида "Арсенал"ни сафарда (3:1) мағлуб этди.

Бу учрашувни катта эҳтимол қўпол хатолар жамланмаси сифатида эслаб қоламиз.


№1 хато. Томиясу оддий вазиятда Де Брюйнега гол совға қилди

Биринчи бўлимда Такехиро Томиясу кутилмаганда Кевин Де Брюйнега голли узатма етказиб берди ва бельгиялик тўпни олдинга чиқиб келаётган Аарон Рэмсдейлнинг устидан ташлаб қўйди.

Япониялик узатмани тўхтатиб қолди ва бир қарашда, тўпни тўлиқ назоратига олди. 


Бироқ узатма дарвозабонга эмас, рақиб футболчисига бўлди.



"Сити" етакчиси вазиятга сониялар ичида баҳо берди ва биринчи тегинишдаёқ тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйди.



Вақтида, идеал равишда ва аниқ


"Daily Mail" ўйиндан аввал асосий таркиб ҳимоя қанотида Бен Уайтни эмас, айнан Томиясуни кўрарди. Ваҳоланки япониялик "Арсенал" АПЛ доирасида октябрь ойида асосий таркибда майдонга тушганди. Бироқ Кубок доирасида "Сити"га қарши у 90 дақиқа ўтказди. Шу билан бирга Мохамед Салахни ишончли қўриқлай олди. Бу сафар ўхшамади.

Хатосидан тўрт дақиқа ўтиб, "самурай" ижобий ҳаракати билан қайдномага кириши мумкин эди. Бироқ жарима майдончаси ўртасидан, анча қулай нуқта бўлишига қарамай, ноаниқ зарба берди. Иккинчи бўлимда эса у ассист қайд этиши мумкин эди – Эдди Нкетиа узатмага деярли етиб борганди.

Форвард ўйиндаги энг кўп муҳокама ва мунозараларга сабаб бўлган эпизод иштирокчисига айланди: биринчи бўлим охирида Нкетиа "Сити" кипери Эдерсон билан контактидан кейин ҳакам баҳсли пенальти белгилади.

Эндигина клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалидан қайтган Энтони Тэйлор, зарбадан кейинги контакт учун, 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

Букайо Сака имкониятдан унумли фойдаланди: Евро финалидаги омадсизликдан кейин у АПЛда 4 та пенальтининг барчасини голга айлантирди. Умумий олганда унинг ҳисобида бу мавсум 8 та гол ва шунча ассист бор.


Иккинчи таймда "VAR", пенальтидаги вазиятдан фарқли равишда, қарорга аралашди. "Арсенал" дарвозасига пенальти белгиланди – лекин кейин Эрлинг Холанднинг офсайди туфайли уни бекор қилишди.


Omonjon To`xtamirzayevМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Arsen Venger !!!
16 feb 2023
Уша килинган хатолар Арсеналга кимматга тушди. Арсенал ни бази бир уйинчиларида пасайиш бор. Захира хам панд берди.
Puyoll
16 feb 2023
Adminlar barca myuga pervyu chiqarmislarmi
Xaqiyqat
16 feb 2023
Зор ойин болди ажойиб. МЮ га хам имконият яратиб берди Ситий Арсеналда азалий касаллик баркарорлик етишмайди Голиблик рухи етишмайди. Математик тарафдан МЮ да хам шанс бор Олга МЮ