“Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши жуда ҳам қийин учрашувни ўтказдик. Кечаги ўйинга қараганда бугинги баҳс менга кўпроқ ёқди. Шундай бўлсада бундан ўйиндан қониқиш хосил қилмадим. Қандай қилиб мағлубиятга учраб туриб ўйиндан қониқиш хосил қилишим мумкин.
Ўзбекистон терма жамоаси Осиёда иккинчи ўринда туради. Жуда ҳам кучли терма жамоа ҳисобланади. Осиё чемпионатида фаворитлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши назорат учрашуви Осиё чемпионатига тайёргарликдаги навбатдаги босқичимиз бўлди. Бундан ташқари яна бир қатор жамоалар билан ўртоқлик ўйини ўтказамиз ва мусобақагача оптимал формамизга кириб оламиз”, - дейди Тожикистон ёшлар терма жамоаси устози Пайрав Воҳидов.
Изоҳлар