Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" 5та гол урилган ўйинда ғалабага эришди, баҳсда тўлиқ ҳаракат қилган Алиқулов сариқ карточка олди, у кейинги ўйинни ўтказиб юборади

Alisher
26 jan 2025
Туркия Суперлигаси 21-тур доирасидаги "Ризеспор" — "Адана Демирспор" ўйини бўлиб ўтди.

Мезбонларнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди. Ҳамюртимиз ўйиннинг 58-дақиқасида ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва шу сабаб кейинги ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди.


"Ризеспор" — "Адана Демирспор" 3:2

Голлар: Ибраҳим Олавойин (30), Али Сов (47), Рашид Ғаззол (69, пенальти) — Бунямин Балат (52), Маэстро (83).

Фойдаланилмаган пенальти: Васлав Юречка (90+5).




AlisherМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Man_Utd Norin
26 jan
Omad tilaymiz. bu futbolchimizniham joyi top 5 chempionatda