Уч йиллик танаффусдан кейин Жовинко терма жамоадан чақирув олди, Балотелли эса...

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини терма жамоанинг олдинда турган учрашувлари учун таркибини эълон қилди.

“Торонто” ҳужумчиси Себастьян Жовинко уч йиллик танаффусдан кейин яна терма жамоада чақирув олди. У сўнгги марта 2015 йилнинг октябрида мамлакат бош жамоаси сафида майдонга тушганди. 

“Ницца” форварди Марио Балотеллига бу гал ҳам терма жамоа “заявка”сидан жой топилмади.

Дарвозабонлар: Алессио Краньо («Кальяри»), Жанлуиджи Доннарумма («Милан»), Маттиа Перин («Ювентус»), Сальваторе Сиригу («Торино»).

Ҳимоячилар: Франческо Ачерби («Лацио»), Кристиано Бираги («Фиорентина»), Леонардо Бонуччи, Жорджо Кьеллини ( иккаласи ҳам «Ювентус»), Доменико Кришито («Женоа»), Данило Д’Амброзио («Интер»), Эмерсон («Челси»), Алессандро Флоренци («Рома»), Алессио Романьоли («Милан»).

Ярим ҳимоячилар: Николо Барелла («Кальяри»), Федерико Бернардески («Ювентус»), Жакомо Бонавентура («Милан»), Роберто Гальярдини («Интер»), Жоржиньо («Челси»), Лоренцо Пеллегрини («Рома»), Марко Верратти («ПСЖ»).

Ҳужумчилар: Доменико Берарди («Сассуоло»), Жанлука Капрари («Сампдория»), Федерико Кьеза («Фиорентина»), Патрик Кутроне («Милан»), Себастьян Жовинко («Торонто»), Чиро Иммобиле («Лацио»), Лоренцо Инсинье («Наполи»), Симоне Дзадза («Торино»).

Италия терма жамоаси 10 октябрьда Украина термаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказса, 14 октябрда Миллатлар лигаси мусобақаси доирасида Польшага қарши майдонга тушади.


Муқова: Италия терма жамоасининг Твиттер саҳифаси

Изоҳлар

Nurmatova Matluba
6 oct 2018
ajoyib ancha yillik tanaffusdan song yana qaytish bu wunchaki ajoyib
Juventus FC
6 oct 2018
Купчилик Жовинкони Дель Пьерони вориси деб аташарди!
bbb
6 oct 2018
Таркиб ёмонмас. Аммо мураббий чаток. Манчини бн Италия термасининг бирор бир норм. натижага эршишига ишонмайман.
MDoniyorov
6 oct 2018
Яхши савиядаги хужумчи эди
bbb
6 oct 2018
Брайн Кристанте, Занола, Кандрева, Политано, Фиорнетинадан Бенасси, Торинадон Белоттилар колиб кетибдику