"Валенсия"нинг 10 футболчиси ва 15 нафар ходими коронавирусга чалинди

Alisher
28 mar 2020
"Валенсия" клубидаги футболчилар ва ишчилар орасида кенг миқёсдаги коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари аниқланди.

Касалликка чалинганларнинг 10 нафари бош жамоа футболчилари бўлса, 15 нафари эса клуб ходимлари бўлган.

"Валенсия" шахсий ҳаётга даҳл қилмаслик учун COVID-19'ни юқтирган ўйинчиларнинг исмларини ошкор қилмасликка қарор қилди.

Клубда олдинроқ 5 киши коронавирусга чалинган эди, жумладан ўйинчилар - Эсекиэль Гарай, Элиаким Мангаля ва Хосе Гайя. Кейинчалик маълум бўлишига, 35% коронавирусга чалинганларда касаллик учун белгилар кузатилмаган.


AlisherМақола муаллифи
Муқова: Marca

Изоҳлар

INTER I LOVE YOU INTER
28 mar 2020
Atalanta bn o'yin qimmatga tushdi
Amakisi
28 mar 2020
Ха, шифосини берсин.
Amakisi
28 mar 2020
Ха, шифосини берсин.