Мазкур учрашувдан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Валерий Кичин фикрларини билдирди.
"Нима ҳам дейиш мумкин, қизил карточка ўйиннинг боришини ҳал қилди. Шундан сўнг орқада камроқ хато қилишга ўтдик. Қарши ҳужумда олдинга ўтиш йўлларини қидирдик. Лекин ўхшамади. Ўзбекистонга қарши камчиликда ўйнаш жуда қийин. Ўзбекистон ўз ўйини қилди, голни ўзимизга ўзимиз олиб келдик. Бор гап шу", - дейди Валерий Кичин.
Изоҳлар