"Реал" ва "Атлетико" ЛаЛиганинг 8-тур баҳсида дуранг (1:1) қайд этишди. Учрашув "Атлетико" мухлисларининг Тибо Куртуага буюмлар улоқтиргани туфайли тўхтаб қолди. Ўйин 15 дақиқадан сўнг давом этди.
DAZN Коке ва Винисиус Жуниор ўртасидаги вазиятни кўрсатди. "Атлетико" сардори рақибини симуляцияда айблаб, ҳакамга мурожаат қилганида, "Реал" футболчиси қуйидаги гапни айтди: "Менда иккита ЧЛ соврини бор, сенда эса ҳеч нарса".
Изоҳлар