Юрген Клопп орден билан мукофотланди

I.J.I
1 oct 2024
Мураббий Германия давлат мукофотига лойиқ кўрилди.

"Ливерпуль" ва "Боруссия Д" клублари собиқ бош мураббийи Юрген Клопп "ГФР олдидаги хизматлари учун" ордени билан мукофотланди. Ушбу орденни топшириш маросими бугун Берлин шаҳридаги Бельвю саройида ўтказилди. Юрген Клоппга мукофотни шахсан Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер топширган.

"Омад ва шон-шуҳрат унга спортдан ташқарида ҳам оддий инсон сифатида кўринишга ҳалал бермади", дейилади ҳукумат баёнотида.


I.J.IМақола муаллифи
Қопқоқ: Bild

Изоҳлар

Шухрат Эргашев
1 oct 2024
Арзийди берса.
Bilal Tebo
1 oct 2024
Sarlavha sal yopishmay turibdi