Клуб ушбу мавсумда футболчига ишонч билдирмайди.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, туринликлар футболчи учун трансфер таклифини кутишмоқда. Агар бошқа жамоалардан қизиқиш бўлмаса, ярим ҳимоячи "Ювентус" таркибида қолади – футболчи "зебралар"даги ўрни учун курашмоқчи.
Футболчи ўтган мавсумни "Фиорентина"да ижарада ўтказди. Йил давомида ярим ҳимоячи 48 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Артур 2020 йилда "Ювентус" футболчисига айланган. Ўз фаолияти давомида "Ливерпуль", "Барселона" ва "Гремио" жамоаларида тўп тепган.
Мело А Сериянинг дастлабки учрашувларида кўриниш бермади. "Ювентус" усиз 2 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этди.
Изоҳлар