Махфийлик сиёсати

Кучга кириш санаси: сентябрь 2025

Биз сизнинг шахсий ҳаётинизга ҳурмат билан муносабатда бўламиз ва сиз тушуниб етишингиз учун қандай маълумотларни йиғишимизни, нима учун бундан фойдаланишимизни ва уларни қандай ҳимоя қилишимизни очиқ айтамиз.

1. Биз йиғадиган маълумотлар

Сайт сиз учун қулай ишлаши учун биз қуйидагиларни йиғишимиз мумкин:

·       Рўйхатдан ўтишдаги маълумотлар: e-mail, никнейм, парол (шифрланган ҳолда сақланади), аватар (ихтиёрий);

·       Ижтимоий тармоқ орқали кириш (Google, Telegram): сизнинг идентификаторингиз ва профилингиздаги очиқ маълумотлар;

·       Техник маълумотлар: IP-манзил, қурилма тури, браузер, йўналтирувчи манба, кўрилган саҳифалар;

·       cookies ва ўхшаш технологиялар (қуйидаги бўлимда қаранг);

·       Сайтдаги ҳаракатларингиз: босишлар, скрол қилиш, лайклар, изоҳлар;

·       Қўллаб-қувватлашга мурожаатлар, обуналар ва пуш-хабарлантиришлар.

2. Нима учун буни қиламиз

Биз маълумотлардан қуйидагилар учун фойдаланамиз:

·       акаунт яратиш ва қўллаб-қувватлаш;

·       сизга изоҳлар орқали мулоқот қилиш имконини бериш;

·       сайтни ҳимоя қилиш ва суиистеъмолларни олдини олиш;

·       фойдаланувчилар сайтдан қандай фойдаланишини тушуниш ва уни яхшилаш;

·       реклама кўрсатиш, лойиҳа ишлаши ва ривожланиши учун;

·       ахборот ва хабарларни юбориш (агар сиз рози бўлсангиз).

3. Маълумотлар қаерда сақланади

Сизнинг маълумотларингиз Ўзбекистондаги серверларимизда қайта ишланади ва сақланади.

Баъзи ҳолларда биз ташқи хизматлардан фойдаланамиз (масалан, Google Analytics ёки Telegram орқали кириш). Бундай пайтларда маълумотларнинг бир қисми уларнинг чет элдаги серверларига тушиши мумкин, аммо фақат хизмат ишлаши учун ва фақат сиз рози бўлган ҳолларда.

4. Cookies ва аналитика

Биз сайт тўғри ишлаши ва фойдаланувчиларни яхшироқ тушуниш учун cookies файлларидан фойдаланамиз.

·       Зарур cookies — уларсиз кириш ва асосий функциялар ишламайди.

·       Аналитик cookies — қайси бўлимлар қизиқарлироқлигини тушуниш учун (Google Analytics, Яндекс.Метрика).

·       Рекламавий cookies — баннерларни кўрсатиш ва самарадорлигини баҳолаш учун.

Фойдаланувчи браузер созламалари орқали исталган вақтда cookies’ни ўчириши мумкин.

5. Биз ҳамкорлик қиладиган сервислар

Сайт ишлаши ва даромад келтириши учун биз қуйидагилар билан ҳамкорлик қиламиз:

·       аналитика хизматлари: Google Analytics, Яндекс.Метрика;

·       реклама платформалари: Яндекс Реклама Тармоғи ва бевосита шерикларимиз;

·       авторизация хизматлари: Google, Telegram;

·       хавфсизлик ва CDN провайдерлари.

6. Маълумотларни сақлаш муддати

·       Акаунт маълумотлари — профилингиз бор экан, ва яна ўчирилгандан кейин 6 ой давомида (сўров ва шикоятларга жавоб бериш учун).

·       Сервер логлари (IP, браузер, фаолият) — 6 ой.

·       Аналитика маълумотлари — хизматларнинг ўзи белгилаган муддатгача (GA — 26 ой, Яндекс.Метрика — тахминан 24 ой).

·       Обуналар — бекор қилингунига қадар, лекин сўнгги хат очилганидан кейин 6 ойдан кўп эмас.

7. Маълумотларни ўзгартириш ва ўчириш

·       Сиз исталган вақтда профилингизга кириб, e-mail, парол, никнейм ёки бошқа маълумотларни ўзгартиришингиз мумкин.

·       Агар сиз маълумотларингизни бутунлай ўчиришни истасангиз, бизга privacy@championat.asia манзилига ёзинг, ва биз бунга амал қиламиз.

8. Маълумотларингизни қандай ҳимоя қиламиз

Биз қўллаймиз: HTTPS, шифрлаш, маълумотларга киришни чеклаш ва резерв нусхаларини яратиш.

9. Агар сиёсат ўзгарса

Баъзан биз Махфийлик сиёсатига ўзгариш киритишимиз мумкин (масалан, янги функциялар пайдо бўлса). Биз доимий равишда янгиланган санани кўрсатамиз, шунда сиз ҳар доим охирги версияни кўриб туришингиз мумкин.