39 ёшли Криштиану Роналду Саудия Арабистонида ой футболчиси бўлди
Khoja
2 апр 2024
«Гол машинаси» совринлар ютишда давом этмоқда.
Криштиану Роналду Саудия Арабистоннинг март ойидаги энг яхши футболчиси деб тан олинди.
Маълумот учун, Криштиану Роналду жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 23 та турда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 26 та гол ва 9 та голли узатма бор.