9 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда

Aslanov Jasurbek
9 июл 2025
Инсайдер Иван Карпов маълумотларига кўра, Россияда реферилар ўйин натижаларига таъсир кўрсатиш учун пора олишда гумон қилинмоқда.

Гумон қилинувчилар орасида 8 июль куни қўлга олинган, Биринчи лига ўйинларида ишлаган Богдан Головко бор. У 24 май куни 34-турда "КАМАЗ"га қарши ўйинда (1:1) "Торпедо" фойдасига қасддан хато қилган деб гумон қилинмоқда. Москва жамоаси бу ўйинда мағлуб бўлмаслиги керак эди, бу уларга РПЛга тўғридан-тўғри чиқиш имконини берди.


Шунингдек, ишда арбитр Максим Перезва номи тилга олинмоқда, "Торпедо" раҳбарлари унга пора беришга уринган деб гумон қилинмоқда.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Торпедо" эгаларидан бири Леонид Соболев ва директор Валерий Скородумовга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 184-моддаси 2-қисми ("Расмий спорт мусобақаси натижасига ноқонуний таъсир кўрсатиш") бўйича жиноий иш қўзғатилган эди. РФИнинг Тартиб-интизом қўмитаси (КДК) Москва клуби ишини 10 июль куни кўриб чиқади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Иван Карпов телеграм канали