А Серияда трансфер нархлари янгиланди. Шомуродовнинг нархи қанчани ташкил этмоқда?

Khoja
6 июн 2024
Transfermarkt нашри А Серия футболчиларининг янгиланган трансфер нархини эълон қилди.

Ўтган мавсумда «Кальяри» сафида ижарада ўйнаган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг трансфер нархи ўзгармади ва ҳали ҳамон 5 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, Шомуродов ўтган мавсум А Серияда 22 та учрашувда майдонда тушди. Унинг ҳисобида учтадан гол ва голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: Transfermarkt