АФА Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Баусани истеъфога чиқарди

Aslanov Jasurbek
7 апр 2017
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Бауса ўз вазифасидан озод этилди.

Маълумотларга кўра, Аргентина футбол ассоциацияси (АФА) раҳбарияти Баусани истеъфога чиқариш қарорини қабул қилди. АФАдагилар жамоанинг ЖЧ-2018 саралаш учрашувларидаги ўйин даражаси ва натижаларидан қониқмаяпти.

Баусага ҳозирча бу қарор борасида расмий маълумот берилмаган.

ЖЧ-2018 саралашининг 14-туридан сўнг Аргентина терма жамоаси 22 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo