АГМК "Волга"га имкониятни бой берди

Оқил Абдубарноев
5 фев 2023
Янги мавсумга Анталияда тайёргарлик кўраётган АГМК Россиянинг ФНЛ лигаси вакили "Волга" билан назорат ўйини ўтказди.

Учрашувда ҳисобни олмалиқликлар ярим ҳимоячиси Сиа очганига қарамасдан, россияликлар ирода намойиш этишди ва иккинчи бўлимда иккита тўп киритди. Якуний ҳисоб — 1:2, "Волга" фойдасига.

АГМК 1:2 "Волга"

АГМК (4-3-3) — Рахимов - Бегимов, Раҳмонов, Исмоилов, Комилов - Абдуллаев, Хақназарий, Қосимов - Рукҳадзе, Боаке, Ғиёсов.

Захирадан майдонга тушганлар: Муҳаммад Салем, Рустамов, Денисов, Мираҳмадов, Санчес, Башриддинов, Ҳасанов.



Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia