

Аҳмедов Грузиянинг амалдаги чемпиони Гори шаҳрининг “Дила” клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.
Бу клуб ўтган йили Грузия чемпиони бўлган, жорий мавсумда эса пешқадамдан 5 очкога ортда қолган ҳолда турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. “Дила” клуби 1949 йилда ташкил этилган бўлиб, пойтахт Тбилисдан 50 км узоқликда жойлашган Гори шаҳри шарафини ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Аҳмедов фаолияти давомида “Сўғдиёна”, “Уз Донг Жу”, “Насаф”, “Нефтчи”, “Регистон”, “Гефест” (Қарағанда, Қзоғистон) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.



