"Ал-Шабаб" - "Насаф" учрашувини иорданиялик ҳакамлар бошқариб боришади

Mirjalol Normatov
19 фев 2023
ОФК ОЧЛ-2022 1/8 финали ҳакамларини эълон қилди.

"Ал-Шабаб" - "Насаф" учрашувини Адҳам Муҳаммад Тумаҳ Махмадеҳ бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда Аҳмад Муаннас Али Алроалле ва Муҳаммад Мустафо Ҳассан Алкалафлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Муҳанад Қосим ишлайди. 

Ҳакамлар ишини Чеунг Йим Яу назорат қилади. Учрашув комиссари сифатида Фаҳад Албаррак тайинланган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати