Албания - Швейцария. Учрашув Карлос Веласко Карбальога топширилди

Narzulla Saydullayev
9 июн 2016
ЕВРО-2016 дастлабки туридан ўрин олган Албания - Швейцария учрашувига ҳакамлар тайинланди.

Унга кўра "A" гуруҳидан ўрин олган мазкур баҳсни испаниялик Карлос Веласко Карбальо бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Ушбу ҳакам ЕВРО-2012 очилиш учрашуви бўлган Польша - Греция ўйинида ишлаган. 2011 йил Европа лигаси финалини бошқарган, ЖЧ-2014 чорак финали доирасидаги Бразилия - Колумбия учрашувида ҳакамлик қилган.


Албания - Швейцария
11 июнь. Ланс. "Феликс Боллар-Делелис" стадиони

Ҳакамлар: Карлос Веласко Карбальо, Роберто Алонсо, Хуан Юсте
Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Хесус Хиль Мансано, Карлос дель Серро
Захира ҳаками: Пол ван Букел
Захира ҳаками ёрдамчиси: Эрвин Зейнстра


Франция - Руминия ўртасидаги очилиш учрашувида венгриялик ҳакамлар ишлаши ҳақида олдинроқ хабар бергандик.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com