

"Ғалаба билан барча ўзбекистонликларни табриклайман. Терма жамоадаги дебютим ўзим кутгандек зўр бўлмади, аммо 60-65% ўз имкониятларимни юзага чиқара олдим деб ўйлайман.
Қониқмаслигимнинг сабаби, майдонга гол уриш илинжида тушгандим. Кейинги ўйинларда бу ишни амалга оширишга ҳаракат қиламан.
Кейинги ўйинни бундан-да ўтказишга ҳаракат қиламиз. Қирғиз Республикаси кучли рақиб ҳисобланади. Бўлажак учрашувда йирик ҳисобда муваффиқият қозониб, ғалабани мухлислар билан бирга нишонлашни истаймиз", деди 24 ёшли футболчи.




