

Алонсога “Штутгарт“ футболчиси Ангело Штильлер ва “Комо“ аъзоси Николас Пас керак.
Ангело якунланган мавсумда Германия жамоаси сафида 47 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 11 та голли узатма бор. Нико эса ўтган мавсум А Серияда 35 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 6 та гол ва 9 та голли узатма бор.



