

Бу ҳақда "Tyc Sports" хабар бермоқда. "Mundo Deportivo" нашрининг ёзишича, Эквадор Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон биринчилигида иштирок этмаслиги аниқ бўлиб улгурган. Унинг ўрнини Чили эгаллаши кутилмоқда.
Чили терма жамоаси ҳуқуқшунослари Эквадор термаси ҳимоячиси Байрон Кастильонинг колумбиялик эканлиги, шу боис у Эквадор термасида ўйнаш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақидаги далилларни эълон қилишди.
Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 финал босқичи 21 ноябрдан 18 декабрга қадар давом этади.
Аввалроқ ФИФА бошқа мамлакатдан қалбаки паспорт олган футболчи юзасидан текширув бошлагани ҳақида хабар бергандик.



