Ана холос! Остон Ўрунов "Персеполис"да ўйнамаслиги мумкин

Sherzod Nurmatov
12 фев 2024
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов Теҳрон жамоаси билан 1,5 йиллик шартнома имзолаганди.

Маълумотларга қараганда, клуб собиқ дарвозабони Божидар Радошевич олдидаги қарзларини узмаган ва ФИФА "Персеполис"нинг трансфер имкониятларини чеклаб қўйган.

Жамоа собиқ футболчисига қарзларини тўлаб, ФИФА тақиқидан халос бўлмагунича қишки трансфер ойнасида қўлга киритган футболчилари, жумладан, Остон Ўруновнинг хизматларидан фойдалана олмайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football365