Андреа Барцальи шамоллаш сабаб "Интер" билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
Tolibjon Qosimov
3 фев 2017
"Ювентус" ҳимоячиси Андреа Барцальи "Интер"га қарши Италия чемпионатининг навбатдаги турида жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.
Буни "Football Italia" тасдиқлади. Манбанинг маълум қилишича, футболчи шамоллаш сабаб бугунги машғулотни ўтказиб юборган. Унинг "нерадзуррилар"га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида.