Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"

Omonjon To`xtamirzayev
21 ноя 2025
"Бетис" ярим ҳимоячиси Антони ёзда "Бавария" сафига кўчиб ўтиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди.

Якунда эса футболчи МЮдан ўтган мавсум ижарада тўп тепган "Бетис"га ўтганди.

"Бавария" ёзги трансфер ойнасининг охирги 24 соатида мени ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганди. Компани шахсан менга қўнғироқ қилганди... Биз суҳбатлашдик ва у доим менинг ўйинларимнинг мухлиси бўлганини айтганди... Бироқ мен "Бетис"га ваъда бериб қўйгандим ва уларни рад этиб кетишим нотўғри бўларди. "Бетис" қийин паллада мен учун кўп нарса берди".


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо