

“Вест Хэм” меҳмони бўлган дебютантлар сафарда рақиб дарвозасига жавобсиз учта гол уришга эришишди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Гленн Мюррей ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлимнинг ўзида Хосе Искьердо орадаги фарқни иккитага оширди. 75-дақиқада Глен Мюррей 11-метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб “дубл”га эришди.
Англия - Премьер-лига. 9- тур
Вест Хэм Юнайтед– Брайтон0:3
Голлар: 0:1 – Мюррей – 10, 0:2 – Искьердо – 45+2, 0:3 – Мюррей – 75 (пен).



