

ПСЖнинг ёшлар жамоасида ўйнайдиган Ромарик Япи "Брайтон" ўйинчисига айланди.
Бу ҳақда инглиз клуби расмий сайти хабар тарқатди.
Франциялик ёш футболчи асосан ўнг қанот ҳимоясида ўйнайди, шунингдек у ярим ҳимояда ҳам ўйнай олади.
Ромарик Япи якунланган мавсум Чемпионлар Лигасининг ёшлар мусобақасида 9та ўйин ўтказиб, 1та ассистга эришган.




