

Келаси мавсумдан бошлаб Европа Чемпионлар лигаси гууруҳ босқичида амалдаги 32 клуб ўрнига 36 жамоа иштирок этади.
Одатдаги регламентга кўра, бир мамлакат жамоалари қуръада бир-бирига тўқнаш келмайди. Шундай бўлса-да, боши берк кўчага тушиб қолмаслик учун лигада тўрт ёки ундан ортиқ жамоаси қатнашадиган мамлакат вакиллари бир-бири билан тўқнаш келиши мумкин.
Плей-офф босқичида эса бир мамлакат жамоалари ажратилмайди.



