

"Эмирейтс" стадионида кечган баҳс шиддатли курашларга бой ўтди. 29-дақиқада Лисандро Мартинес ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиши натижасида лондонликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бироқ 37-дақиқада Брайан Мбемо мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим бошида, 50-дақиқада Патрик Доргу манкунианликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Ўйин якунида драма содир бўлди: 84-дақиқада Микель Мерино ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб Матеус Кунья "қизил иблислар"га ғалаба келтирувчи голни урди.
Ушбу мағлубиятга қарамай, "Арсенал" 50 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. "Манчестер Юнайтед" эса 38 очко билан 4-ўринга кўтарилиб олди.
Навбатдаги турда "канонирлар" 31 январь куни "Лидс" билан тўқнаш келишади, МЮ эса 1 февраль куни "Фулхэм"ни қабул қилади.



