АПЛда 240 учрашув ўтказган футболчи вафот этди

Mirjalol Normatov
15 май 2018
Йўл ҳалокати натижасида "Болтон" ва "Астон Вилла" жамоалари собиқ футболчиси Жей Ллойд Самюэль вафот этди.

Трагедия 15 май кунининг тонгида бўлди. 37 ёшли собиқ футболчи фарзандларини мактабга олиб бориб, ўзи уйга қайтаётганида бошқа автомобиль билан тўқнашиб кетган.

Самюэль АПЛда 240 учрашув ўтказган. Шунингдек, Тринидад ва Тобаго термасида икки баҳсда майдонга тушганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: euro-football.ru