АПЛнинг бир қатор клублари "Фламенго" форварди Габиголга қизиқмоқда

Alisher
1 дек 2021
"Габигол" тахаллусли "Фламенго" ҳужумчиси Габриэл Барбоза фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.

25 ёшли бразилиялик футболчига "Арсенал", "Эвертон", "Астон Вилла" ва "Ньюкасл" клублари қизиқмоқда.

"Фламенго" форварднинг сотувидан 30 миллион фунт атрофида ишлаб олмоқчи.

Барбоза жорий мавсум "Фламенго" таркибида 41та ўйинда майдонга тушиб, 29та гол ва 9та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: 90min