Арбелоа XXI асрда "Реал" мураббийлари орасида антирекорд ўрнатди

"Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа клуб тарихида XXI асрда энг кўп гол ўтказиб юборган мураббийга айланди.

Ла Лига 31-турида мадридликлар "Жирона"ни енга олмади, ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади. Бу ҳақда Madrid Universal ўзининг X ижтимоий тармоғида ёзган.

Шундай қилиб, "қироллик" клуби 20 ўйинда 24 та гол ўтказиб юборган.

Аввалроқ RMC Sport клуб раҳбарияти январь ойидаёқ Арбелоага ўринбосар қидираётганини хабар қилган эди. Бош мураббийликка асосий номзод — 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин шартномаи тугайдиган Франция миллий жамоаси мураббийи Дидье Дешам.


Манба: Madrid Universal