Арда Гюлернинг қачон сафга қайтиши маълум қилинди

Mirjalol Normatov
27 авг 2023
"Реал" футболчиси Арда Гюлер жароҳатидан кутилганидан кўра эртароқ қайтиши мумкин.

"Diario AS" хабарига кўра, футболчининг сафга қайтиши сентябрь ойининг охирларида амалга ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Гюлер мавсумолди йиғинларида жароҳат олганди. Аввалига унинг ноябрь ойи бошларига сафга қайтиши тахмин қилинганди.

18 ёшли Гюлер ушбу ёзда "Реал"га ўтди. Унинг трансфер суммаси 20 млн еврога тенг бўлди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Diario AS