

Манбага кўра, "канонирлар" клубни Вильям Салиба ёки Габриэл Магальяйнс тарк этса, 20 ёшли француз трансферини кўриб чиқади.
Жаке 2024/25 йилги мавсумда "Ренн" сафида барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 10 миллион еврога баҳолаган.




